Бу трансфер амалга ошса, Ҳусанов мунтазам асосий таркибда ўйнайди!
Франция вице-чемпиони “Ланс” ўтган ёз Лои Опенда ва Секо Фофана каби етакчи ўйинчиларини бошқа клубларга сотиб юборди.
Лансликлар жамоанинг етакчи марказий ҳимоячиси Кевин Дансонинг трансферидан ҳам мўмай даромад олишни режалаштирган. Ана шу мақсадда Дансога ўринбосар сифатида Беларуснинг “Энергетик-БГУ” жамоасидан Абдуқодир Ҳусанов олиб келинди.
Мавсумнинг биринчи қисмида 19 ёшли легионеримиз Лига 1 ва Европа Чемпионлар лигасида жами саккизта ўйин ўтказиб, жамоанинг етакчи ҳимоячилари ўрнини тўлиқ босишга қодирлигини кўрсатди.
Қишки трансферлар вақтида Кевин Дансонинг бозори яна қайнай бошлади. Австриялик футболчига ПСЖ ва “Бавария”дан жиддий таклиф бўлди. Таркибдаги етишмовчиликларни инобатга олган “Ланс” раҳбарияти трансфер масаласини ёзги трансферлар даврига қолдиришга қарор қилди.
Париж ва Мюнхен суперклублари мавсум якунланганидан кейин яна “Ланс” эшигини қоқади. Бироқ ёзга бориб даъвогарлар сони кўпайиб кетиши мумкин. Чунки 26 ёшли ҳимоячига Аннлия Премьер-лигаси вакиллари ҳам эътибор қаратди. Лансликларга 22 миллион еврога баҳоланаётган ўз ўйинчисини янада қимматроқ пуллаши учун айнан мана шу ҳолат керак.
“Ланс”нинг яна бир етакчи марказий ҳимоячиси Факундо Мединага Италия грандлари таклиф билан чиқяпти.
24 ёшли футболчи Аргентина терма жамоасига жалб этиб келинаётгани ҳам унга бўлган даъвогарларнинг ортишига сабаб бўлмоқда.
Таниқли журналист Себастьен Денининг маълум қилишича, 24 ёшли марказий ҳимоячига “Ювентус”, “Интер” ва “Милан” кўз тикмоқда.
А Серия клубларининг ҳар бири Медина ҳимоя марказини кучайтиришига ишонч билдиряпти. Қоларверса, “Ланс” раҳбариятида ҳимоячини Англия Премьер-лигасига трансфер қилиш варианти ҳам бор.
Медина Аргентинанинг “Тальерес” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2020 йили “Ланс” уни 3,5 миллионт еврога трансфер қилган.
Айни пайтда Факундонинг нархи 22 миллион еврога кўтарилган. Катта эҳтимол билан “Ланс” хўжайинлари бу ўйинчининг трансфери билан ҳам ёзда шуғулланади.
Ҳар икки марказий ҳимоячидан қай бирининг трансфери муваффақиятли амалга ошса, бу асосий таркибдан муқим ўрин эгаллаш учун курашаётган Абдуқодир Ҳусановга қўшимча имконият ҳисобланади.
Қолаверса, куни кеча “Ланс”га айни пайтда қайси футболчи етишмаётганини аниқлаш учун ўтказилган сўровномада иштирок этган мухлисларнинг деярли тенг ярми ўзбек легионерига овоз берган.
Маълумки, Ҳусанов Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Қатар мезбонлигида ўтказилаётган Осиё кубогида қатнашаётгани боис, бир неча ўйинларда “ланс”га ёрдам беролмайди. Мухлислар эса, жамоага айнан Абдуқодир кераклигини айтиб, уни кутяпти.
Икки легионеримиз учун Туркия, Россия ва Қозоғистон клублари курашяпти
Ҳусановни Францияда кутишяпти!
“Барса”да Ямаль, бизда Файзуллаев!
Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги рақиби Сурия Россиядан Файзуллаевни яхши биладиган футболчини чақирди!
Ниҳоят, Файзуллаев мухлислар ва мутахассисларга мурожаат йўллади
Файзуллаев энг муҳим воқеани айтди
Файзуллаев рақиб устига қўрқмай бостириб борадиган футболчи!
Файзуллаев бўлмаганида аҳвол яна ҳам оғирлашарди!
Фикрлар