“Рома”: Хайр, Шомуродов!

Италиянинг нуфузли нашрларидан бири Il Corriere dello Sport “Рома” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида жамоани тарк этадиган саккиз нафар футболчи номини очиқлагани ҳақида маълумот тарқатди.

Клуб спорт директори Тьягу Пинто бош мураббий Жозе Моуриньога керак бўлмай қолган футболчиларни сотиш, ижарага жўнатиш ва трансферларга қўшиш орқали маошлар фондини енгиллатишга интилмоқда.

Чунки “Рома” кейинги пайтда қолган киритган ва жамоага таклиф этаётган ўйинчиларнинг аксарияти катта маош талаб қиладиганлар тоифасига киради. Бунга жамоада энг кўп маош олиши кутилаётган Пауло Дибала ва Римга кўчиб ўтишга розилик берган Жоржиньо Вейналдумни мисол қилиш етарли.

paulo-dibala-otreagiroval-na-potryasayuschij-priyom-fanatov-romy_1658898506910768355

Таъкидлаш жоизки, Жозе Моуриньо воз кечишга қарор қилган ўйинчилар орасида ўтган мавсумни биринчи жамоа сафида ўтказган чарм тўп усталари ҳам кўп. Хусусан, 40 та учрашувда майдонга тушиб, бешта гол ва олтита ассист қайд этган Шомуродов, 28 та ўйинда учта гол ва бир ассист муаллифи бўлган Карлес Перес, 37 та баҳсда бир жуфт голли пас узатган Матиас Вина ҳамда 50 та беллашувда рақиблар дарвозасини тўрт марта ишғол қилиб, ўнта голга ҳаммуалиф бўлган Жордан Верету биринчи жамоа ўйинчилари эди.

Шунингдек, улар қаторига мавсумни бошқа жамоаларда ижарада ўтказиб, Римга қайтган ёки асосий таркибдан четда қолган Амаду Диавара, Риккардо Каллавьори, Жастин Клюйверт ва Гонсало Вильяр қўшилди.

“Рома” истеъдодли ярим ҳимоячи Эбрима Дарбодан ҳам воз кечишга қарор қилганди. Бироқ, футболчи ортоқлик ўйинида олган оғир жароҳати туфайли клуб сафида қоладиган бўлди. Бу жароҳат билан уни ҳеч қайси жамоа ўз сафига қўшиб олмайди.

Жозе Моуриньо асосий таркиб ҳисобда бўлган ва энди келаси мавсум унга керак бўлмайдиган ўйинчиларнинг ҳар бири ўрнига бошқа футболчиларни мўлжаллаб қўйган. Хусусан, португалиялик мутахассис Элдор Шомуродов ўрнига “Торино” тарихидаги энг зўр тўпурарлардан бўлган Андреа Белоттини олиб келмоқчи. Италия терма жамоаси ҳужумчиси Моуриньо қўл остида тўп тепишга қарши эмас.

“Рома”дан кетиши кутилаётган орасида Элдор Шомуродов, Жордан Верету ва Карлес Переснинг бозори қизиётганини таъкидлаш лозим. А Серия вакилларидан “Болонья”, “Торино”, “Сассуоло” ва “Монца” Шомуродовга бўлган қизиқишини тасдиқлади. Сўнгги маълумотларга қараганда, Элдорга Германиядан ҳам кўз тиккан жамоалар бор экан. Ҳозирча, бу жамоаларнинг номи эълон қилингани йўқ.

“Барселона” тарбияланувчиси Карлес Пересга “Сельта” ўз таркибидан жой беришни кафолатлаяпти.

Франция терма жамоасида Поль Погбага ўринбосар ҳисобланган Жордан Веретуга асосий даъвогар сифатида “Ювентус” ва “Марсель” клублари тилга олинмоқда. Шунингдек, “Лилль” клуби Жордан учун римликларга 9 миллион евро таклиф қилди. Бироқ, Тьягу Пинто французлардан 12 миллион евро сўраяпти.

Хуллас, Жозе Моуриньо келаси мавсум Шомуродовга имконият бермаслиги анча ойдинлашиб қолди.

1e3a2f8401d45e23e71aafe5a4ffaf0b

Шомуродовга ўзига мос жамоа танлаб, мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишини, голлари ва ассистлари билан яна нималарга қодирлигини исботлаб қўйишини тилаймиз.

Шомуродов ва яна икки ўйинчи Моуриньо орзусининг “қурбони”!

“Сампдория” Шомуродов бўйича баёнот берди!

Тезкор! Шомуродов жуда кучли футболчи. У бизга керак!

Тезкор! Шомуродовга даъвогар клублар сони учтага етди! Элдор қай бирини танлайди?

Ўрунов мен ишлаган энг зўр ўйинчилардан!

Шомуродовни қўлга кирита олмаган суперклуб “Рома”дан бошқа ҳужумчи олади!

Россия ва Беларусь клублари таклифига қарамаган легионеримиз премьер-лигага келганидан хурсанд

Премьер-лига клуби ўзбек футболчиси ёрдамида чемпион бўлмоқчи!

Легионеримизнинг Европа Чемпионлар лигасида гол урган ўйини энг юқори баҳоланди!

Тўпурар легионеримизда яхши янгилик бўлади!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!