Тезкор! Шомуродовга даъвогар клублар сони учтага етди! Элдор қай бирини танлайди?

“Рома”дан кетиши кутилаётган Элдор Шомуродовни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлаётган жамоалар сони ошиб бормоқда. Аксарият харидорлар А Сериянинг ўзидан.

Аввалроқ, “Торино” ўткир ҳужумчига эҳтиёж сезаётгани боис, Элдор Шомуродов трансфери бўйича “Рома”га мурожаат қилгани айтилганди.

1235300855.0

Турин клуби ўтган мавсумни 10-поғонада якунлади ва тез орада бошланадиган янги чемпионатда Еврокубокларга йўлланма берадиган ўринлар учун курашишни мақсад қилган.

Жамоа бош мураббийи Иван Юрич клуб хўжайинларидан мақсадга эришиш учун янги ўйинчиларни олишни сўраяпти. Бу мутахассис ҳужум чизиғини кескин кучайтириш ва жамоани тарк этган тўпурар Андреа Белотти ўрнига муносиб ўринбосар олиш керак, деган фикрда.

Шомуродов учун курашга қўшилган яна икки клуб ҳам А Сериянинг ўртамиёна жамоларидан. Хусусан, “Болонья” ўтган мавсумни 13-поғонада якунлади. Бу жамоани ҳам ёзда бир неча ҳужумчи тарк этди. “Болонья”нинг асосий тўпурари австриялик Марко Арнаутович ҳисобланади. Тажрибали ҳужумчи ўтган чемпионатда 33 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 14 марта ишғол қилди. Бу ўйинчининг 33 ёшга тўлганини инобатга олсак, “Болонья”га яна бир моҳир ҳужумчи кераклиги ойдинлашади.

Чунки жамоа таркибидаги яна тўрт нафар ҳужумчидан учтаси ёш ўйинчилар ҳисобланади. Тажрибали Николо Сансоненинг гол уриш бўйича статистикаси анча паст.

Шу боис, “Болонья” Элдор Шомуродовни Марко Арнаутовичга ҳужумдаги шерик сифатида олиб келмоқчи.

Ўз навбатида, фаолияти давомида ўз юртидан ташқари, Нидерландия, Италия, Германия, Англия ва Хитой чемпионатларида ўйнаган Арнаутович 430 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига 114 та гол ва 72 та ассист ёздириб қўйган.

Элдор Шомуродовга асосий таркибдан жой бермоқчи бўлган учинчи жамоа сифатида “Сампдория” номи тилга олинмоқда.

Ўтган мавсум А Серияда қолиш учун курашган бу жамоа янги чемпионат олдидан таркибини кучайтиришга қарор қилди. “Сампдория” Генуянинг иккинчи жамоаси ҳисобланади. Шомуродов бу шаҳарнинг нариги жамоаси – “Женоа”да тўп тепганини яхши биласиз.

Бу жамоа ҳужумида рақобат бироз кучли. Унда асосан тажрибали ўйинчилар – 35 ёшли Францеско Капуто, 32 ёшли Маноло Габбьядини, 39 яшар Фабио Квальярелла бор. Генуяликлар ҳужум чизиғини ёшартириш мақсадида  украиналик ҳужумчи Владислав Супрягани таклиф қилган. Энди асосий ҳужумчи ролига Элдор Шомуродовни олиб келмоқчи бўляпти.

Бу жамоаларнинг бари ўзбек ҳужумчисини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи.

1237657713.0

Трансфер ойнаси  ёпилишига анча вақт бор. Ҳали бошқа клублардан ҳам таклиф бўлиши кутилмяпти. Элдор Шомуродовга ўзи учун тўғри танлов қилишини тилаб қоламиз!

Тезкор! Шомуродовга янги харидор чиқди!

Ўрунов мен ишлаган энг зўр ўйинчилардан!

Шомуродовни қўлга кирита олмаган суперклуб “Рома”дан бошқа ҳужумчи олади!

Россия ва Беларусь клублари таклифига қарамаган легионеримиз премьер-лигага келганидан хурсанд

Премьер-лига клуби ўзбек футболчиси ёрдамида чемпион бўлмоқчи!

Легионеримизнинг Европа Чемпионлар лигасида гол урган ўйини энг юқори баҳоланди!

Тўпурар легионеримизда яхши янгилик бўлади!

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sadriddin Kenjayev
29/07/2022 13:52
Кайси жамоага утса хам уйин амалиетига эга булсин