“Сампдория” Шомуродов бўйича баёнот берди!

“Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродовга А Серия вакили – “Сампдория” қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Генуя клуби спорт директори Даниэле Фаджиано ўзбек футболчиси ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

- Биздан “Сампдория” Шомуродовни олмоқчи экани ҳақида сўрашмоқда. Ҳозирча, бундай режамиз йўқ, - деди Даниэле Фаджиано.

Шунга қарамай, ўзбек футболчисининг харидорлари сони кун сайин ортиб бормоқда. Сўнгги икки кун ичида “Сассуоло”, “Болонья”, “Торино”, “Монца” каби клублар Шомуродовга даъвогарлик қилаётгани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда. Бу клубларнинг аксарияти “Рома” ҳужумчисини олишга ҳаракат қилаётганини тасдиқлади. Улар орасида пойтахт клубга трансферни сўраб, мурожаати қилганлари бор.

Элдор Шомуродов ўтган мавсум барча турнирларда 40 та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига бешта гол ва олтита ассист расмийлаштирди. Рим клуби билан 2026 йилнинг ярмигача шартномага эга бўлган футболчимиз саккиз миллион еврога баҳоланмоқда.

Шомуродовга харидор клубларнинг аксарияти уни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижарага олмоқчи.

2-1632131803-Diyora-post-material

“Рома” ҳужумчиси бошқа жамоага ўтади

Жозе Моуриньога керак бўлмай қолган футболчилардан Карлес Перес ҳам ўзига янги жамоа қидирмоқда.

“Барселона” тарбияланувчиси тез орада юртига қайтиб кетиши мумкин. Маълумотларга қараганда, “Сельта” клуби ҳужумкор футболчини қўлга киритишга яқин турибди.

Пересга бошқа клублардан ҳам чорлов бўлгани айтилмоқда. Лекин ўйинчининг ўзи Вигога йўл олмоқчи.

“Рома” мураббийлар штаби худди Элдор Шомуродов сингари Карлес Пересни ҳам “Тоттенхэм”га қарши ўртоқлик ўйинига жалб этмади.

Карлес фаолияти давомида жами 168 марта майдонга тушиб,   рақиблар дарвозасини 33 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 21 та голли пас узатган.

picture_18

“Рома” ўйинчисига нарх қўйди

Ёзда “Рома”ни тарк этиши кутилаётган Жордан Верету бир неча клуб ўртасида талаш бўлмоқда.

Италия матбуотининг ёзишича, франциялик легионерни камида учта жамоа талашмоқда. Биринчи навбатда, “Ювентус” жароҳатланиб, узоқ муддатга сафдан чиққан Поль Погба ўрнига унинг Франция терма жамоасидаги ўринбосари ҳисобланган Веретуга иш таклиф қилмоқчи.

“Милан” клуби Ренато Саншеш ёки Чуквемекини қўлга кирита олмаган тақдирда Жорданга эътибор қаратади.

Шунингдек, “Марсель” клуби ҳам анчадан бери тажрибали ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.

“Рома” мутасаддилари Жордан Веретуни 12 миллион еврога баҳолаган.

1636584850_roma_1

Тезкор! Шомуродов жуда кучли футболчи. У бизга керак!

Тезкор! Шомуродовга зўр клуб харидор! Бош директор буни тасдиқлади.

“Сампдория” Шомуродов бўйича баёнот берди!

Тезкор! Шомуродов жуда кучли футболчи. У бизга керак!

Тезкор! Шомуродовга даъвогар клублар сони учтага етди! Элдор қай бирини танлайди?

Тезкор! Шомуродовга янги харидор чиқди!

Ўрунов мен ишлаган энг зўр ўйинчилардан!

Шомуродовни қўлга кирита олмаган суперклуб “Рома”дан бошқа ҳужумчи олади!

Россия ва Беларусь клублари таклифига қарамаган легионеримиз премьер-лигага келганидан хурсанд

Премьер-лига клуби ўзбек футболчиси ёрдамида чемпион бўлмоқчи!

Легионеримизнинг Европа Чемпионлар лигасида гол урган ўйини энг юқори баҳоланди!

Тўпурар легионеримизда яхши янгилик бўлади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!