Тезкор! Шомуродов жуда кучли футболчи. У бизга керак!

А Серия дебютанти “Монца” раҳбарияти “Рома”дан кетишга тайёрланаётган Элдор Шомуродовни ўз сафига қўшиб олишга қарор қилди.

“Монца” келаси мавсум А Сериядаги жойини сақлаб қолиш учун курашиши айтилмоқда. Кейинчалик бу жамоа юқори ўринлар учун айланадиган кучли клубга айлантирилади. Улар ҳужум чизиғини ўзбек футболчиси билан кучайтиришни режалаштирмоқда. Буни клуб расмийлари тасдиқлади.

- Шомуродов кучли ўйинчи ва у бизга ёқади. Ҳозирча, бошқа гапга ўтмаймиз, - деди “Монца” спорт директори Филлипо Антонелли Агомери.

Сўнгги икки кун ичида Шомуродовга “Сассуоло”, “Торино”, “Сампдория”, “Болонья” каби клублар қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқатилди.

Элдор Шомуродов ўтган мавсум барча турнирларда 40 та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига бешта гол ва олтита ассист расмийлаштирди. Рим клуби билан 2026 йилнинг ярмигача шартномага эга бўлган футболчимиз саккиз миллион еврога баҳоланмоқда.

Шомуродовга харидор клубларнинг аксарияти уни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижарага олмоқчи.

1628376697_shomurodroma

“Рома” футболчисига учта клуб даъвогар

Рим клуби спорт директори Тьягу Пинто бош мураббий Жозе Моуриньога керак бўлмай қолган ўйинчиларни бошқа жамоаларга ўтказиш бўйича ҳам иш олиб бормоқда.

20 ёшли чап қанот ҳимоячиси Риккардо Калафьори “Рома”ни тарк этадиган ўйинчилар рўйхатига киритилган.

Бу ўйинчи чап қанотда ўйнайдиган тажрибали чарм тўп усталари – Спинаццола, Вина ва Залевски билан рақобатлаша олмайди. Шу боис, у ўтган мавсум “Женоа”га ижарага берилганди. В Серияга тушиб кетган “Женоа” яна Риккардони ижарага олмоқчи.

Бундан ташқари, италиялик ҳимоячига Швейцария клублари – “Цюрих” ва “Базель”дан чорлов бор.

calafiori-roma-allenamento-1

“Рома” ҳужумчисининг бозори чаққон

“Рома” келаси мавсум фойдаланмайдиган ҳужумкор футболчи Жастин Клюйверт ҳам тезроқ ўзига бошқа клуб топиши керак. Гарчи нидерландиялик ҳужумчи ўтган мавсумни “Ницца” таркибида анча юқор савияда ўтказган бўлса-да, Жозе Моуриньо унга “бўрилар” сафидан жой бермоқчи эмас.

Яқинда “Галатасарой” Клюйвертни сўраб, римликларга мурожаат қилган эди. Энди эса Жастинга яна икки даъвогар пайдо бўлди.

“Ницца” клуби нидерландиялик футболчини яна ижарага олишни режалаштирмоқда ва унинг ёрдамида бу жамоа Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритмоқчи.

Шунингдек, “Фулхэм” анчадан бери Клюйвертни кузатиб келмоқда. Бу жамоа истеъдодли ўйинчини ўз кучини Англияда синаб кўришга чақиряпти.

1648498777_klu

Тезкор! Шомуродовга зўр клуб харидор! Бош директор буни тасдиқлади.

“Сампдория” Шомуродов бўйича баёнот берди!

Тезкор! Шомуродов жуда кучли футболчи. У бизга керак!

Тезкор! Шомуродовга даъвогар клублар сони учтага етди! Элдор қай бирини танлайди?

Тезкор! Шомуродовга янги харидор чиқди!

Ўрунов мен ишлаган энг зўр ўйинчилардан!

Шомуродовни қўлга кирита олмаган суперклуб “Рома”дан бошқа ҳужумчи олади!

Россия ва Беларусь клублари таклифига қарамаган легионеримиз премьер-лигага келганидан хурсанд

Премьер-лига клуби ўзбек футболчиси ёрдамида чемпион бўлмоқчи!

Легионеримизнинг Европа Чемпионлар лигасида гол урган ўйини энг юқори баҳоланди!

Тўпурар легионеримизда яхши янгилик бўлади!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Verizon New
30/07/2022 10:33
Alloh Eldorni omadini bersin! Qaysi klubga o'tsa ham muxlislik qilamiz