"Севилья"га қарши муҳим ўйин олдидан "Реал"да 2 та жиддий йўқотиш (қайднома)

Испания Ла Лигаси сўнгги турлари қизигандан қизиб бормоқда. 35-турнинг марказий учрашувларидан бири ҳисобланган "Реал" ва "Севилья" ўртасидаги баҳс чемпионлик пойгасида катта аҳамият касб этади.

Зидан "Севилья"га қарши ўйин олдидан Азар, Рамос ва ўз келажаги ҳақида гапирди

Мазкур ўйин учун "қироллик клуби" бош мураббийи Зинедин Зидан қайдномани маълум қилди. Ундан 20 нафар футболчи ўрин эгаллади. Ушбу рўйхатдан жароҳати сабаб Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Дани Карвахаль, Лукас Васкес ҳамда Ферлан Менди тушиб қолди. 

Улар ўрнига "Кастилья"дан Мигель ва Бланко асосий жамоага жалб этилди. Эслатиб ўтамиз, "Реал" - "Севилья" беллашуви 9-дан 10 майга ўтар кечаси 00:00 да старт олади.

35-тур олдидан "қаймоқранглилар" 74 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Андалусияликлар ҳисобида эса, 70 очко мавжуд. 

real qaydnoma - sevilya

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!