Қудратилло Абдуқаҳҳоров даъвогар бўлган чемпион Эррол Спенснинг кўзида жарроҳлик амалиёти ўтказилди (Фото)
Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида WВА ва IBF чемпиони ҳисобланган Эррол Спенс 21 август куни Мэнни Пакьяога қарши жанг қилиши керак еди. Аммо тиббий кўрикдан сўнг, унинг чап кўзида ёриқ аниқланди ва жарроҳлик амалиёти ўтказилди.
"Пакьяо билан жанг қила олмаслигимдан жуда афсусдаман. Шифокорлар кўзимда муаммо борлигини ва бу ҳолатда жангга рухсат берилмаслигини айтишди. Барчадан узр сўрайман. Мен тез орада қайтаман", - деди Спенс.
Эслатиб ўтамиз, Қудратилло Абдуқаҳҳоров Спенсга тегишли бўлган IBF чемпионлик камари учун мажбурий даъвогар ҳисобланади.
Фикрлар