Элдорга клуб танлашди! Шомуродов шубҳасиз бу жамоага ёрдам бера оларди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Истанбул Башакшеҳир" ҳужумчиси Элдор Шомуродов атрофида яна трансфер хабарлари тобора кўпайиб бормоқда. 

Айниқса, тажрибали форварднинг мундиалдаги суперголидан кейин яна кўпчилик 31 ёшли Шомуродовга эътибор қаратди. Экспертлар, мутахассислар, инсайдерлар ва айрим манбалар Элдорнинг номини турли клублар билан боғламоқда. 

Таниқли россиялик футболчи Владимир Обухов ҳам жорий мавсумда Россия Премьер-лигасида чемпионлик учун курашишга бел боғлаган Москванинг "Спартак" клубига Элдор Шомуродов номзодига эътибор қаратишни тавсия қилди. 

- "Спартак" учун Элдор Шомуродовни олиш жуда тўғри қарор бўлар эди. У хорижда катта тажриба тўплаган, ўз ишининг устаси ва юқори савиядаги футболчи. 

Элдор бизнинг чемпионатни ҳам яхши билади. Шубҳасиз, у "Спартак"га жиддий ёрдам бера оларди, – дея таъкидлади Обухов "РБ Спорт" нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов 2026 йилнинг ёзида "Рома" клубидан "Башакшеҳир" сафига тўлиқ трансфер қилинди. Бундан аввал у шу турк жамоасида бир мавсум давомида ижара асосида тўп сурган эди. 

Элдор Шомуродов Туркия Суперликасининг 34 учрашувида ўз ҳисобида 22 та гол ва 5 та голли узатма қайд этган ва чемпионатнинг тўпурарлар баҳсида ғолиб чиққан.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, 31 ёшли ҳужумчининг трансфер қиймати 7 миллион еврони ташкил этади.

Элдор Шомуродов Ўзбекистонда "Машъал" ва "Бунёдкор"даги фаолиятидан кейин Россия Премьер лигасига йўл олиб, 2017–2020 йиллар оралиғида "Ростов" жамоаси шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Ундан кейин маҳоратли форвард энг кучли топ-лигалар қаторига кирувчи Италия А Сериясига кўчиб ўтиб, у ерда "Женоа", "Специя". "Кальяри" ва "Рома" жамоаларида ўйнади. 

Ўрозов “Рубин”да Ашурматов йўлини такрорламаслиги керак!

Энди у Премьер-лигада ўйнайди! "Динамо" Самарқанд футболчи трансферини эълон қилди

Шомуродовни кутаётган клуб Муҳаммад Салоҳ трансфери бўйича баёнот берди

Машҳур мураббий Шомуродовни танлади

Шомуродов келса, бу жамоа ҳужумини тўхтатиб бўлмай қолади

Тўрт баравар кўп! Ўрозовнинг хориж клубидаги маоши маълум бўлди

Шомуродовни машҳур клубда кўришмоқчи! Элдор ҳар қандай жамоани кучайтиради

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Rustam Ro‘ziyev
04/08/2026 12:47
Яна неча марта шу мақолани қайтарасанлар?