Месси бошчилигидаги Аргентина рекордлар арафасида

"ЖЧ-2022" саралаши Жанубий Америка минтақасидан ўрин олган Уругвай - Аргентина баҳсида меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Шундай қилиб, Лионель Скалони бошчилигидаги жамоа 26 ўйиндан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда. Бу айни дамда барча терма жамоалари орасида энг яхши кўрсаткич ҳисобланади. 

Хабарингиз бор, жаҳон рекорди кетма-кет 37 та баҳсда мағлуб бўлмаган Италия терма жамоасига тегишли. Аргентина буни такрорлаши учун яна 12 та беллашувда ютқазмаслиги лозим. 

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоасига тегишли бўлган энг яхши серия 1991 ва 1993 йиллар оралиғида қайд этилган. Мазкур йиллар мобайнида "альбисилесте" 29 та учрашувда мағлуб бўлмаганди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!