Азизбек Абдуғофуров навбатдаги рақиб сифатида нега Фёдор Чудиновни танлади?

  • 6 апрель, 2022, 11:10
  • 0
  • Бокс

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн (76,2 кг) тоифасида фаолият ҳамюртимиз Азизбек Абдуғофуров (13-1, 5 КО) бир неча муддат танаффусдан сўнг яна рингга қайтиши ҳақида хабар берган эдик. 

 Абдуғофуров 29 апрель куни Россиянинг Москва шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшомида мезбон боксчи, собиқ WBА Gold камари эгаси, WBC рейтингида 12, WBО рейтингида 10-поғонани эгаллаб турган Фёдор Чудиновга (25-2-1, 17 КО) қарши жанг ўтказади.

Маълумки, ҳамюртимиз сўнгги жангида яна бир россиялик Павел Силягинга имкониятни бой бериб қўйган эди. Биз боксчимиздан мазкур фаолиятидаги илк мағлубиятдан сўнг, яна жиддий рақибга қарши рингга кўтарилиши ва тайёргарлик борасидаги фикрлари билан қизиқдик. 

-  Менежеримиз Викрам Свапрагасам томонидан навбатдаги рақибим сифатида бир нечта боксчилар тақдим этилди. Бир қатор Африка вакиллари, россияликлар бор эди. Улар орасида Фёдор Чудиновни танладим. Сабаби, у ҳозирда рейтингда кучли 10 таликдан ўрин олган. Уни мағлуб эта олсам, рейтингдаги ҳолатим яна яхшиланади. Қолаверса, ўзимни услубимга мос рақиб, ўйлайманки, жанг қизиқарли бўлади ва насиб қилса, ғалаба қозонаман. 

Тайёргарлик жуда яхши кетмоқда. Андижонда Жасур Қурбонов, Сардор Раззоқов, Марс Қўчқоров, Александр Размахов қўл остида ушбу жангга ҳозирлик кўрмоқдаман. Жисмоний ҳолатим аъло даражада ва бу сафар ғалабага бўлган иштиёқ жуда кучли, юқорида таъкидлаб ўтганимдек, ғалаба қозониб, барча ўзбекистонлик бокс ишқибозларини хурсанд қиламан, деган умиддаман. 

Шаҳрам Ғиёсов ва унинг рақиби катта жанг олдидан фикр билдирди

Расман! Шаҳрам Ғиёсов қайси камар учун жанг қилиши маълум бўлди (постер)

Ўзбекистон бокс терма жамоаси вакиллари Руминияда бўлиб ўтадиган турнирга жўнаб кетди (таркиб)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!