Тен Хаг майдонни эрта тарк этган Роналдуни жазолади
37 ёшли голеадор Криштиану Роналду "Тоттенхэм"га қарши баҳсда захирада қолдирилди. Бундан 5 карра "Олтин тўп" соҳибининг жаҳли чиқди ва ўйин тугамасданоқ, аниқроғи, 90-дақиқада майдонни тарк этди.
"Манчестер Юнайтед" устози Эрик тен Хаг унинг ушбу ҳатти-ҳаракати туфайли жазолади ҳамда португалиялик юлдузни "Челси"га қарши учрашув учун кенгайтирилган қайдномага киритмади. Шунингдек, Роналду 3 кунга машғулотлардан четлаштирилди.
Маълумот ўрнида, "Челси" - "Манчестер Юнайтед" баҳси 22 октябрь куни бўлиб ўтади.
Фикрлар