Криштиану Роналду: “Ишқибозлар ҳақиқатни билиши шарт!”

“Манчестер Юнайтед” жамоаси футболчиси – Криштиану Роналдунинг тонгда таниқли журналист Пирс Морганга берган интервюси катта шов-шувга сабаб бўлгани рост. Тез орада тўлиқ форматда эълон қилиниши кутилаётган суҳбатнинг айрим қисмлари ошкор қилинди. Хўш, деярли 1 соат давом этган интервюда нималар ҳақида сўз боради? Биз, унинг кичик бир қисмини эътиборингизга ҳавола этамиз.

“Мени (“Манчестер Юнайтед” назарда тутилмоқда) клубдан атайин четлашига уринишди. Фақат мураббийгина эмас, бошқа инсонларни ҳам бу ишда қўли бор. Сезиб турибман, айрим инсонлар мени бу ерда нафақат ҳозир, балки ўтган йилги мавсумда ҳам бўлишимни истамаган!”

Ралф Рангник ҳақида: “Мураббий бўлмасдан туриб, қандай қилиб “Манчестер Юнайтед”да ишлаш мумкин? Тўғриси, у ҳақида олдин ҳеч нарса эшитмаган эдим.”

Руни ҳақида: “Уейн Руни мени кескин танқид қилишини сабабини билмайман. Бунга, у нафақага чиққан пайтида ҳам юқори савияда футбол ўйнаётганим сабаб бўлса керак”

Тен Ҳаг ҳақида: “Тен Ҳагни ҳурмат қилмайман. Бунга у ҳам мени ҳурмат қилмаслиги асосий сабаб. Токи мени ҳурмат қилмас экан, уни ҳам ҳеч қачон ҳурмат қилмаслигим аниқ.”

Сер Алекс Фергюсон ҳақида: “Сер Алекс жамоа нотўғри йўлда эканлигини ҳаммадан яхши билади. Керакли ҳаммасини билади, аммо буни кўрмайдиганлар… Уларни кўзи кўр.”

“У клуб тўғри йўлда эмаслигини ҳаммадан яхши билади. Барчасини билади. Лекин буни кўрмайдиганлар... шунчаку бу исташмайди. Чунки улар кўрдирлар."

Интервьюдан парчалар: «Ўтган ёзда «Манчестер Сити»га ўтишим мумкин эди. Лекин мен қалбимга эргашдим. Сер Алекс Фергюсон менга: «Сити»га бора олмайсан, бунинг иложи йўқ», - деди. Мен эса: “тушундим, Босс”, - деб жавоб бердим.

Тўғриси, жамоада ҳеч нарса ўзгармаганини кўриб ҳайратландим. Ҳеч нарса янгиланмаган. Бассейн, Жакузи, тренажёр заллари ҳам бундан 10 йил аввалги холатда. Сер Алексдан сўнг, ҳеч ким бу деталларга эътибор ҳам қаратмаган. Клубда ривожланиш йўқ.

Ишқибозлар ҳақиқатни билиши шарт. Мен шундай деб ҳисоблайман. Клубга бефарқ бўлмаганим учун ҳам шу ердаман. Афсуски, жамоа ичидаги айрим инсонлар “Сити”, “Ливерпул”, “Арсенал” сингари кучли даражага кўтарилишимизга йўл қўймайди. Бу даражадаги клуб доимо энг зўри бўлиши керак. Афсуски, бу ҳақиқатдан йироқ.

Пикассо айтганидек, қайта тиклашдан аввал, ҳаммасини вайрон қилиш шарт. Агар улар ишни мендан бошламоқчи бўлса, бунга тайёрман. Жамоамни, уни мухлисларини яхши кўраман. Умид қиламанки, улар мен томонда. Агар ундай бўлиб чиқмаса, клубда кўп нарсани ўзгартиришга тўғри келади.

Ишқибозларнинг мен учун қадри баланд. Шу сабаб ҳам бу интервьюни беришга қарор қилдим. Ҳозир ҳаммасини айтиб, барчанинг кўзларини очиш керак. Ҳозир айни вақти!”

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!