Мбаппе "Реал"дан қасос олишнинг зўр йўлини топди

"Пари Сен-Жермен" юлдузи Килиан Мбаппе келаси ёзда Испанияга йўл олиши мумкин.

"Mundo Deportivo" нашри хабарига кўра, 24 ёшли футболчи фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин. Молиявий қийинчиликларга қарамай, каталонияликлар ушбу трансфер учун барча ишга тайёр.

Аввалроқ, "Реал" франциялик ҳужумчини сотиб олиш фикридан воз кечгани хабар қилинганди. Бунга сабаб сифатида Килианнинг мавсум бошида Парижда қолишга қарор қилгани кўрсатилган.

Мбаппенинг ПСЖ билан 2025 йилга қадар мўлжалланган шартномаси бор. Унинг трансфер нархи 180 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!