Ўзбекистон - Россия учрашувидан МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ!

Айни пайтда Ўзбекистон ва Россия U-20 терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйини старт олди. Мазкур баҳсдан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.

90+3. Учрашув якунига етди. Афсуски, ҳамюртларимиз Россияга 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

90. Беллашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

89. Жўрабоевга нисбатан ишлатган қўполлиги учун Россия футболчиси огоҳлантирилди.

85. Аббос Файзуллаевнинг ақлли узатмаси кўкка совурилди.

80. Тўп билан Россия терма жамоаси аъзолари. Улар ўйинни назорат қилиб туришибди.

77. ГОЛ! Рақиб футболчиси нуқтада адашмади ва ҳисобни 0:2 кўринишига келтириб қўйди.

76. Пенальтиии. Дарвозамиз томон 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди.

74. Беҳруз Асқаровга хавфли ўйини учун сариқ карточка кўрсатилди.

70. Рақиб ҳам вақти-вақти билан кескин ва шиддатли ҳужумлар ташкил қилиб турибди. 

67. Яна бир хавфли ҳужумимиз россиялик ҳимоячилар томонидан бартараф этилди.

65. Файзуллаевнинг аниқ зарбасидан сўнг тўпни рақиб дарвозабони эгаллаб олди.

63. Ортиқбоевнинг хатоси сабаб рақибларимиз иккинчи голни уриб кетиши мумкин эди.

60. Вакилларимиз аста-секинлик билан ҳужумлар сонини кўпайтириб бормоқда.

58. Энди Асад Жўрабоев бирга-бир вазиятдан унумли фойдалана олмади.

55. Эхххх... Шаҳзод Акрамов жуда қулай имкониятни кўкка совурди.

50. Россия термаси ўта ажойиб имкониятдан гол ура олмади. Меҳмонлар ҳужумчисининг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

47. Вакилларимиз сафида 3 та, меҳмонлар сафида эса битта ўзгариш амалга оширилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. 

45+2. Биринчи тайм якунига етди. Ҳозирча меҳмонлар 0:1 ҳисобида олдинда боряпти.

45+1. Иззатилло Пўлатов кескин ҳаракати учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

43. Россия термасининг 3-рақамли футболчиси Лукин ҳам огоҳлантирилди.

40. Абубакр Ашуров рақибга нисбатан тактик фол ишлатгани учун сариқ карточка ишлаб олди.

38. Ашуровнинг зарбасига аниқлик етишмади.

35. Ҳамюртларимиз тўп назоратига эгалик қилмоқда.

31. Учрашув давом этади.

30. Ўйинда футболчиларга нафас ростлаб олиш учун кичик танаффус берилди.

27. Диёр Ортиқбоевнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

23. Россияликлар тўпни ўзида назорат қилиб турибди.

19. Вакилларимизнинг жарима зарбасидан амалга оширган ҳужумини рақиб дарвозабони бартараф этди.

14. ГОЛ! Рақибларимиз марказдан осонлик билан ўтиб, дарвозамизни ишғол қилишга муваффақ бўлди. 

12. Шаҳзод Неъматжонов ҳакам томонидан сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

8. Тўп учун футболчилар кескин кураш олиб бормоқда.

6. Бурчак зарбаси меҳмонлар фойдасига.

3. Тўп билан россиялик футболчилар.

1. Учрашувга старт берилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!