Мбаппе қарорини ўзгартирмайди

Килиан Мбаппе ПСЖнинг янги шартномасини қабул қилмаслигини айтди. 

Кеча ҳужумчи ПСЖ президенти Носир Ал-Хелайфига ёзда жамоани тарк этиш қарори ҳақида маълум қилди. 

Журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Мбаппе ПСЖ раҳбариятига ўз фикридан қайтмаслигини айтган. Шу сабаб яқин ойларда Мбаппе ва ПСЖ унинг мавсум якунида жамоани тарк этиши бўйича қўшма расмий баёнот беради. 

25 ёшли форвард жорий мавсум ПСЖ сафида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 31 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!