“Челси” бир ўйинчи учун тўрттасидан воз кечмоқда
Football Insider нашрининг хабар беришича, “Челси” раҳбарияти Леви Колвиллни ўз таркибида сақлаб қолиш учун максимал даражада ҳаракат қилади.
Бу футболчига “Ливерпуль” оғиз сола бошлади. “Аристократлар” марказий ҳимоячини яқин орада жаҳон даражасидаги юлдуз бўлишига ишонмоқда ва шу боис, ливерпулликларнинг “ҳужуми”дан сақлаб қолмоқчи.
“Челси” Колвиллни олиб қолиш учун ўз тарбияланувчиларидан тўрт нафарини сотиб юборишга тайёр. Клуб раҳбарияти ёзди Иан Маатсен, Трево Чалоба, Армандо Бройя ва Конор Галлахер бўйича келадиган таклифларни кўриб чиқади.
21 ёшли Колвилл ҳам клуб академиясидан чиққан. У ҳимоянинг маркази ва чап қанотда ўйнай олади. Бир йил муқаддам Леви Колвилл асосий жамоага қабул қилиб, у билан 2029 йилнинг ёзигача давом этадиган шартнома имзоланди.
Фикрлар