Тимур Кападзе: Гол ўтказиб юбормаганимиз ортида жамоавий меҳнат ётипти

Ўзбекистон U23 терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан кейин матбуот анжуманида иштирок этди.

– Барчани бугунги натижа билан табриклайман. Қийин учрашувда ғалаба қозондик. Футболчиларимиз ҳам яхши ўйин намойиш этишди. Эндиликда мақсадимиз йўлида турган олдиндаги ўйинларга тайёргарлик кўришимиз керак. 

Ўйинга эмоционал тайёргарлик ҳақида:
– Ўйинга қадар футболчилар билан бу томонлама ҳам гаплашдик ва тайёргарлик кўрдик. Бу футбол, ўйин давомида ҳар хил вазият бўлади. Бугунги ўйин давомида ҳам вазиятларда совуққон ва оғир босиқлик намойиш эта олдик, деб ўйлайман. 

Индонезияга қарши кечадиган кейинги ўйин ҳақида:
– Биз бор эътиборимизни бугунги ўйинга қарагандик. Лекин Индонезиянинг ҳам ўйинини кўрдик. Кучли жамоа, Кореяни турнирдан чиқариб юбориб, ўз имкониятларини намойиш этишди. Биз эндиликда ярим финал ўйинига тайёргарликни бошлаймиз. 

Гол ўтказиб юбормаслик ҳақида:
– Бу албатта жамоавий меҳнат. Ҳимояланиш ҳужумчилардан бошланади. Шу сабабли, гол ўтказиб юбормаганимиз ортида жамоавий меҳнат ётипти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abu Yunusbek 72
27/04/2024 06:28
Футболчи йигитларимиз ўқишса, голни нишонлаш учун янги бир маслаҳат, гол ургач чордана қилиб ўтиринглар, худди лаганда ош еяётгандек қилинглар, бир-бирларингга олинг-олинг қилинглар. Менимча, бу чет элликларга жуда қизиқ бўлади.
Pardayev Shavkat
27/04/2024 01:27
Тимур ва унинг жамоасига, Париж Олимпиадасида ҳам юксак марраларга эришишини тилаб қоламан. Олға йигитлар!!!
Мамлакатимизни дунёга танитишда, қандай виждон билан, қандай Ватанпарварлик рухи билан, Халқумимиз учун эмас, халқимиз учун меҳнат қилишни, мамлакатимиз халқ хўжалигининг турли тармоқларида "ишлайдиган" амакиларингга кўрсатиб қўйиб, намуна бўлинглар! Рахмат!!!
&
Komil Xorazmiy
27/04/2024 00:14
Кападзе фудбол уйнаган пайтиям номер 1 эди , энди навбат муррабийликка , Миллий Терма жамоани бошкариш насиб килсин ва Осиёда топ жамолар хаторига кирсин МТЖ
&
Abror1987
26/04/2024 23:52
Zo'r
Zikrilla Zikrilla
27/04/2024 10:29
Temur Kapadze yashang! Boshqalarga o'xshab arablarning puliga sotilmay, o'zlariga yarasha o'yin ko'rsatib berdingiz.
Искандар Нарзикулов
27/04/2024 07:24
Тимур шундай давом эт отанга рхмат
&
Shukirulloh
27/04/2024 01:49
Yaxyoxo‘ja kechagi padkastda siz haqingizda aytganidan keyin fikrim o‘zgargandi, mehnatilarni samarasini bersin ilohim
&
Улуғбек
26/04/2024 23:52
Олға Ўзбекистон