- Суперлига
- 24-тур
Машъал
- Сардор Абдураимов 56'
- Ҳумоюн Муртазоев 60'
- Ибе Майкл Окоро 69'
24/11/2020 13:00
Навбаҳор
-
90+3'
Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.
-
90+2'
Сўнгги дақиқаларни меҳмонлар фаолроқ ўтказмоқда.
-
90'
Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
-
89'
Шерзод Темиров ўз ўрнини га бўшатиб берди. Унинг ўрнига Жаҳонгир Абдусаломов ўйинни давом эттиради.
-
88'
"Навбаҳор" рақиб жарима майдони атрофида штурм уюштирмоқда. Бироқ голдан дарак йўқ.
-
85'
Аббос Шодмонов огоҳлантирилди.
-
84'
Сардор Абдураимов ўрнига Нажмиддин Нормуродов майдонга тушди.
-
82'
Меҳмонлар футболчисининг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
-
80'
Жарима майдонига узатилган тўпни бу сафар ҳам Давронов эгаллаб олди.
-
77'
Назорат ҳамон муборакликларда. "Навбаҳор" ҳужумга ўтишга қийналяпти.
-
75'
Ҳумоюни Муртазоев захирага олинди. Мўмин Мелиев унинг ўрнини тўлдирди.
-
74'
Рақиби билан тўқнашиб кетган Ҳумоюн Муртазоев майдонда ётибди.
-
72'
Жарима тўпидан берилган зарба жонли девордан қайтди.
-
71'
Жарима майдони яқинида Турғунбоев қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолинди. "Лочинлар"да яхши стандарт вазият.
-
69'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Машъал" ҳисобни йириклаштирди!
Ибе Окоронинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтара олмади.
-
68'
Наманганликлар кетма-кет ҳужумлар ташкиллаштиряпти. Бироқ мезбонлар ҳимояда ишончли ўйнаб, қарши ҳужумларда хавф туғдирмоқда.
-
65'
"Лочинлар" ўйинда бурилиш ясашга ҳаракат қилмоқда.
-
63'
Шоҳрух Маҳмудҳўжиев ва Тоҳиржон Шамситдинов майдонга тушди. Улар ўрнига Даврон Ҳошимов ҳамда Забиҳилло Ўринбоев захирага олинди.
-
62'
Шерзод Темировнинг яқин масофадан берган зарбасини Юсупов қайтарди.
-
60'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Машъал" ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.
Жарима майдонига узатилган тўпни Юсупов қайтарди. Қайтган тўпга мезбонлар вакили зарба берди. Бу сафар тўп устундан қайтди. Ҳумоюн Муртазоевнинг такрорий зарбаси дарвозадан жой олди.
-
58'
Гол урган муборакликлар олдинга ўтишда давом этмоқда.
-
56'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Машъал" ҳисобни очди!
Марказда тўпни қабул қилиб олган Сардор Абдураимов 3 рақибини алдаб ўтиб, дарвозани ишғол этди.
-
55'
Азизбек Турғунбоев жиддий жароҳат олиб, майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам керак.
-
54'
Қўзиев ҳужумда қоида бузди.
-
52'
Иккинчи 45 дақиқаликда майдон эгалари ҳам тез-тез олдинга ўтяпти.
-
49'
Жарима майдонига узатилган тўпни муборакликлар узоқлаштирди.
-
48'
Яна Азизбек Турғунбоев қоида бузиш эвазига тўхтатилмоқда. "Лочинлар"да стандарт вазият.
-
46'
Иккинчи тайм бошланди!
-
46'
Бўлимлар оралиғида "Навбаҳор"да ўзгариш: Ислом Рашидхонов ва Ғиёсжон Комилов ўрнига Руслан Болов ҳамда Хуршид Мухторов ўйинга қўшилди. Шунингдек, мезбонлар сафида Элла Кен Арманд ўз ўрнини Иброҳим Нўъмонов майдонга тушди.
-
46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз.
-
45+2'
Танаффус!
-
45+1'
Жамолиддин Убаёдуллаев огоҳлантирилди.
-
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
-
43'
Шерзод Темировнинг зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб, майдонни тарк этди.
-
40'
"Навбаҳор" фаол ҳужумлар уюштиришда давом этяпти.
-
37'
Жарима майдони ташқарисидан берилган зарбани Давронов қайтарди.
-
36'
Ибе Окоро рақиби билан жиддий тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди.
-
34'
Турғунбоевнинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегди.
-
32'
Шерзод Темировнинг зарбасига аниқлик етишмади.
-
29'
Азим Аҳмедов ва Ҳумоюн Муртазоев ўзаро тўқнашиб кетди.
-
28'
Тўпга чиқишда рақиби билан тўқнашиб кетган Давроновга тиббий ёрдам кўрсатилди.
-
26'
Жарима майдонига оширилган тўпни Давронов эгаллаб олди. "Машъал" посбони яхши ҳаракат қиляпти.
-
24'
Иван Соловьёв бир рақибини алдаб ўтиб, зарба берди. Давронов бу сафар ҳам ўз ўрнида!
-
23'
Юсупов тўпни ўйинга киритишда хатога йўл қўйди. Бахтига, жамоадошлари унга яқин позицияда жойлашган эди.
-
21'
Жарима майдонига узатилган тўпни муборакликлар узоқлаштирди.
-
19'
Турғунбоевга нисбатан ишлатилган қўполлик натижасида "Навбаҳор" яхши стандартга эга бўлди.
-
16'
Марказда меҳмонлар тўп назоратига эгалик қилишмоқда.
-
14'
Яқин масофадан йўлланган зарбани Давронов қайтарди.
-
11'
Меҳмонлар ҳужумлар уюштиришни бошлади. "Машъал" ҳимояланяпти.
-
9'
Футболчилар тўп учун курашга фаол киришмоқда. Бугун ҳақиқий жанг бўлиши кутияпти.
-
6'
Жамоалар бир-бирини ўрганмоқда. Тўп майдон марказида.
-
3'
Мезбонлар ўйинни ҳужум билан бошлади. Улар тезкор гол учун ҳаракат қиляпти.
-
1'
Учрашув бошланди!
-
0'
Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.