- Ўтиш ўйини
- Плей-офф
Олимпик
- Отабек Жўрақўзиев 63'
- Темур Мамасидиқов 75', 77'
02/12/2021 16:00
Машъал
- Сирожиддин Қўзиев 57'
-
90+5'
Учрашув якунланди. "Олимпик" Суперлигага чиқди!
-
90+4'
Тошкентликлар сўнгги дақиқаларни ҳам ҳужумда ўтказмоқда.
-
90+3'
Футболчилар бироз қўпол ўйин кўрсата бошлади. Бу сафар "Машъал" футболчиси огоҳлантирилди.
-
90+1'
Шамсиевга сариқ карточка кўрсатилди.
-
90'
Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшилди.
-
88'
"Машъал" бурчак зарбасидан фойдалана олмади.
-
86'
Меҳмонлар катта куч билан олдинга ўтмоқда.
-
84'
Жаримадан берилган зарбага аниқлик етишмади.
-
82'
Видеотакрорларни кўрган ҳакам ҳимоячига берилган карточкани бекор қилди. Аммо стандарт вазият амалга оширилади.
-
81'
Ҳакам ВАРни кўриш учун майдон четига йўл олди. Шукуруллаев майдондан четлатилиниши мумкин.
-
81'
"Олимпик" жарима майдони остонасида стандарт вазиятга эга бўлди.
-
79'
Голлардан руҳланган тошкентликлар ҳужумкорликни давом эттирмоқда.
-
77'
ГООООООООООООООЛ! "Олимпик" ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!
Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Мамасидиқов мўлжалда адашмади!
-
75'
ГООООООООООООООЛ! "Олимпик" ҳисобда олдинга ўтиб олди!
Жарима майдонига оширилган тўпни Темур Мамасидиқов боши билан дарвозага тўғирлаб юборди!
-
72'
Узоқ масофадан берилган зарбадан сўнг тўп "Машъал" дарвозаси тўсинидан қайтди.
-
69'
Муҳаммад Йўлдшев ўрнига Аббос Шодмонов майдонга тушди.
-
67'
Самандар Шукуруллаевга сариқ карточка кўрсатилди. "Олимпик"да қулай вазият юзага келди.
-
65'
Жарима майдонига ёриб кирган Жияновнинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтари.
-
64'
Гол урилган вазиятда Муҳаммадали Алиқулов жароҳат олган кўринади. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди.
-
62'
ГОООООООООООЛ! Мезбонлар ҳисобни тенглаштирди!
Отабек Жўрақўзиевнинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтара олмади.
-
59'
Кападзе дарҳол ўзгаришга қўл урди: Одилов ва Анваров ўрнига Жиянов ҳамда Мухторов ўйинга қўшилди.
-
58'
Ҳисобда ортда қола бошлаган мезбонлар фаоллликни оширишга ҳаракат қиляпти.
-
57'
ГООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!
Марказга кучли зарба йўллаган Сирожиддин Қўзиев ҳисобни очди!
-
55'
Жарима майдони ичида Нўъмоновга нисбатан қоида бузилди. Ҳакам пенальти белгилади.
-
54'
Жарима майдони ичига оширилган тўпга Чигози ета олмади.
-
52'
Муборакликлар жарима майдони яқинида стандарт вазиятга эга бўлди.
-
49'
Иккинчи 45 дақиқаликда меҳмонлар бироз фаолроқ ҳаракат қиляпти.
-
47'
Қўзиевнинг зарбаси муваффақиятсиз чиқди.
-
46'
Иккинчи таймга старт берилди!
-
46'
Футболчилар майдонга қайтди. Навбат бизники!
-
45'
Биринчи таймга вақт қўшилмади. Танаффус!
-
42'
Самуэль Чигози яна бир қулай имкониятдан фойдалана олмади. Яқин масофадан берилган зарба кучсиз чиқди.
-
40'
Мезбонлар жарима майдонидан узоқ бўлмаган ҳудудда стандарт вазиятга эга бўлди.
-
37'
Жарима майдонига ёриб киришга ҳаракат қилган Йўлдошев тўпни йўқотди.
-
35'
Дарвозабонни алдаб ўтган Чигози тўпни шерикларига узатди. Нурматовнинг қулай позициядан берган зарбаси ноаниқ кетди.
-
32'
"Олимпик" хавфли ҳужум уюштирди. Мамасидиқов яқин масофадан зарба йўллай олмади.
-
30'
Қанотдан оширилган тўпни Назаров эгаллаб, жамоасининг қарши ҳужумини бошлади.
-
29'
Жарима майдонига узатилган тўпга Чигози ета олмади.
-
27'
Темур Мамасидиқовнинг якка ҳолда уюштирган рейди муваффақиятсиз якунланди.
-
25'
25-дақиқага келиб деярли бирорта голга тортадиган хавфли вазият гувоҳига айланмадик. Жамоалар эҳтиёткорликни биринчи планга қўймоқда.
-
23'
Анваровнинг олис масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.
-
21'
Ўйин томонларнинг тенг кураши остида давом этмоқда.
-
19'
Айни дақиқаларга келиб тўп назорати Хомяков шогирдлари томонда бўлиб турибди.
-
17'
Кападзе шогирдлари майда паслар билан олдинга ўтяпти.
-
15'
"Машъал" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
-
14'
Чигозининг фаоллиги туфайли муборакликлар бурчак тўпини қўлга киритди.
-
12'
Меҳмонлар аста-секинлик билан фаолликни оширмоқда.
-
10'
Жарима майдонига оширилган тўпни "Машъал" дарвозабони ушлаб олди.
-
8'
Тошкентликлар тўп назоратини қўлга олмоқда.
-
5'
Мирсаидовга нисбатан марказда қоида бузилди.
-
3'
Чигози ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
-
1'
Учрашув бошланди!
-
0'
Томонлар жамоавий суратга тушди. Стартга оз қолди...
-
0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Сардорлар ўйинни ким бошлашига ойдинлик киритиб олди.