Осиё ўйинлари: Жасурбек Латипов ярим финалга йўл олди
Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтаётган Осиё ўйинлари-2018 мусобақасининг бокс беллашувлари ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.
Бугун мусобақанинг чорак финал баҳсларига старт берилди. Вакилларимиз орасида биринчи бўлиб 52 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жасурбек Латипов индонезиялик Сугаро Алдомсга қарши рингга кўтарилди.
Дастлабки раундларда ҳар икки боксчи анча фаол ҳаракат қилди ва деярли тенглик кузатилди. Иккинчи раундда эса боксчимиз бироз фаоллиги билан ажралиб турди. Рақиб эса кўпроқ қарши ҳужумга таяниб, қаршилик қилди.
Учинчи раундда боксчилар очиқ жанг ташкил қилишди ва галма-гал зарбаларни йўллашди. Жанг якунларига кўра, боксчимиз очколар бўйича ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.
Фикрлар