Бугун жаҳон чемпионатида беш нафар боксчимиз рингга кўтарилади
Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионати-2018 турнирининг тўртинчи кунги беллашувлари старт олади.
Мусобақада беллашувлар кундузги ва кечки дастурлар бўлинган ҳолда ўтказилмоқда. Бугунги баҳсларда беш нафар боксчимизнинг рингга чиқиши режалаштирилган.
Кундузги беллашувларда 56 кг вазн тоифасида Абдумалик Халоков чорак финал учун кечадиган жангда аргентиналик Мирко Куэлло билан куч синашади.
Вакилларимизнинг бугунги рақиблари билан танишинг.
Кундузги жанглар:
56 кг: Абдумалик Халоков (Ўзбекистон) – Мирко Куэлло (Аргентина)
60 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев (Ўзбекистон) – Харли Медерос (АҚШ)
81 кг: Тясон Алаома Осато (Италия) – Темур Мержанов (Ўзбекистон)
Кечки жанглар:
69 кг: Жаҳонгир Раҳмонов (Ўзбекистон) – Кауэ Белини (Бразилия)
75 кг: Наво Тамазов (Ўзбекистон) – Баэ Сеунг Хюн (Ж.Корея).
Фикрлар