Афсонавий Майк Тайсон сўзларига кўра, Энтони Жошуа супер оғир вазн тоифасида энг зўр боксчи бўлиб турибди.

Жошуа ҳозирда супер оғир вазн тоифасининг энгг яхши боксчиси. Тайсон Фьюри эса бир қанча вақт жанг қилмади. Унда бу номга эга чиқиши учун етарлича жанг йўқ. У кўпроқ жангларни ютиши талаб этилади, – дейди Тайсон BoxingScene нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Жошуа сўнгги жангида россиялик Александр Поветкин нокаутга учратган эди. Энди у Деонтей Уайлдер билан учрашишни истамоқда, агарда америкалик боксчи Тайсон Фьюрини мағлуб эта олса.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98