Расман! Ўзбекс ҳужумчиси Премьер-лига клуби билан шартнома имзолади
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, “Бухоро” клубининг собиқ ҳужумчиси Иван Нагаев Қозоғистоннинг “Ордабаси” клуби билан шартнома имзолади. Шундан сўнг 29 ёшли футболчи клуб расмий сайтига интервью берди.

“Менга “Ордабаси”дан таклиф тушди ва катта хурсандчилик билан уни қабул қилиб, бир йиллик шартнома имзоладим. Бу ердагилар мени яхши қабул қилишди ва илиқ кутиб олишди. Бу жамоа менга ёқди. Бошида бироз қийин бўлиши аниқ. Боиси, янги жамоа, янги мураббий ва янги схемалар.

Қозоқ футболи жисмоний кучга таянган. Ўзбек футболида эса кўпроқ техник футбол ўйналади.

Тинимсиз шуғулланиб, ҳар бир ўйинда жамоамга ёрдам беришни истайман.

Эшитишимча, Чимкентлик мухлислар ўз суюклиларини қўллаб-қувватлаш борасида ўзгача эканлар. Умид қиламанки, биз ўз ўйинларимиз билан уларни хушнуд этамиз”, – деб айтиб ўтди Нагаев.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98