Англия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд кеча бўлиб ўтган Франция – Бельгия (1:0) учрашувидан сўнг французлар ҳужумчиси Килиан Мбеппенинг намойиш этган ўйини ҳақида гапириб ўтди.

“Мбаппенинг тезлиги – ноқонуний. У эндигина 19 ёшда, аммо у ҳозирданоқ ҳимоячиларни таҳликага солиб қўймоқда. Уни қандай тўхтатиб қолиш мумкин? Шериклардан ёрдам сўраш керак.

Аввал мен ҳам фаолиятимни якунлаш арафасида шундай қилганман. Ўшанда мен қайсидир тезкорроқ футболчига қарши ўйнасам, Майкл Кэррик ёки яна кимдир менга ёрдам берарди. Унга тўпни эркин қабул қилишга ва ҳимоячи билан ёлғиз қолишига имкон бермаслик керак”, - дейди Фердинанд.

Эслатиб ўтамиз, агар Англия бугун Хорватия устидан ғалаба қозонса, инглизлар финалда айнан Мбаппенинг Франциясига қарши баҳс юритишади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98