Россия терма жамоаси эртага қандай рангли либосда майдонга тушади? (фото)

Хабарингиз бор эртага Россияда ЖЧ-2018 мусобақаси расман старт олади. Очилиш учрашувида мезбон Россия Саудия Арабистони терма жамоасига қарши баҳс юритади.

Россия терма жамоаси расмий твиттери тарқатган хабарга кўра мезбонлар эртага ўзларининг анъанавий қизил рангли либосларида ҳаракат қилишади. Дарвозабон эса яшил рангли формада ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, Россия ҳамда Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги баҳс эртага Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!