Рўзиқул Бердиевни табриклаймиз!

Ўзбек футболида ўзига хос характерга эга бўлган мураббийлар у қадар кўп эмас. Бироқ ана шундай сифатга эга бўлган мутахассислардан бири сифатида Қаршининг "Насаф" жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиевни келтириб ўтишимиз мумкин.

Рўзиқул Бердиев “Насаф” клуби бош мураббийилигида чемпионатимизда 4та бронза ва 1та кумуш медал қўлга киритилди. Шунингдек, жамоамиз яна бир мартадан Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубогида ҳам зафар қучди. 4 марта эса Ўзбекистон Кубоги финалчиси бўлди. 3 марта Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи бўлган Бердиев, 5 марта Осиё Чемпионлар лигасида “Насаф” бош мураббийи сифатида иштирок этди. 

Шундай экан, SPORTS.uz жамоаси бугун ўзининг 47 ёшини нишонлаётган мутахассисни таваллуд айёми билан табриклайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!