Римнинг “Рома” клуби ва Италия терма жамоаси собиқ аъзоси Франческо Тотти ўз вақтида “Реал”га ўтмагани ҳақида айтиб ўтди.

“2004 йил менга “Реал”дан жуда яхши таклиф бўлган. Аммо мен барча мусобақаларда фақат бир жамоа либосида зафар қучишни истадим ва қолишга қарор қилдим. Якунда эса мен “Рома” мухлисларининг севгисига ва қўллаб-қувватлашига сазовар бўлдим”, - дейди Тотти.

Эслатиб ўтамиз, Тотти бутун футболчилик фаолиятини “Рома” клубига бағишлади. У 1992-2017 йилларда “бўрилар” сафида жами 619та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 250та гол ёздириб қўйишга эришган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98