Бугун Қатар Юлдузлар лигасида 19-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Темурхўжа Абдухолиқов фаолият олиб борадиган “Ал Сайлия” клуби ўз уйида “Ал Хор” жамоасини қабул қилди.

Учрашувнинг 59-дақиқасида Абдухолиқов пеналтидан гол киритиб, ўйинда ҳисобни очди. Бироқ шундан сўнг мезбонлар ташаббусни рақибларга бериб қўйишди ва якунда иккита тўп ўтказиб юбориб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди.

Бугун гол киритган Абдухолиқов бу мавсум Юлдузлар лигасида ўзининг саккизинчи голини киритди. Қайд этиш жоиз, у сўнгги бор ўтган йилнинг 18 ноябр санасида 8-тур доирасида “Ал Гарафа” дарвозасини ишғол этган эди.

Қатар Юлдузлар лигаси. 19-тур

“Ал Сайлия” – “Ал Хор” 1:2

Голлар: Абдухолиқов (59 пеналтидан) – Мадсон (63 пеналтидан), Хилол Муҳаммад (84).

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98