23-25 март кунлари Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида дзюдо бўйича МОҚ соврини учун Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ушбу турнирда совриндор бўлган спортчиларга Миллий олимпия қўмитасининг қимматбаҳо совғалари тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун олдин самбо бўйича МОҚ соврини учун Ўзбекистон чемпионати ўтказилганди.

Олдинда шунингдек сув спорти, гандбол, ушу, енгил атлетика, волейбол, спорт курашлари, каратэ, оғир атлетика, трамполин, бокс, эшкак эшиш, баскетбол 3х3, бадминтон, қиличбозлик, дзюдо, кураш, таэквондо каби спорт турлари бўйича мана шундай мусобақалар ташкил қилиш режалаштирилган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98