Хабар берганимиздек, Туркиянинг Анталя шаҳрида дзюдочи бўйича Гран-при мусобақаси старт олди. Регламентга кўра, бугун енгил вазн тоифасидаги баҳслар бўлиб ўтмоқда. 

Дастлаб 60 килограммгача вазн тоифасида Достон Рўзиев татамига чиқди. Болгариялик Валентин Алипиевга вазари баҳоси билан имкониятни бой берган вакилимиз шу тариқа биринчи даврадан мусобақа билан хайрлашди. Қизлар ўртасида 48 килогарммгача вазн тоифасида курашган Диёра Келдиёрова илк даврада Олимпиада чемпиони бразилиялик Сара Менезесга "голдек скор"да ютқазий қўйди. Эртага ўрта вазн тоифасида курашувчи полвонлар баҳсларга киришади. 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98