Пхёнчхан Олимпиадасининг конькида югуриш беллашувлари голландиялик конькичиларнинг яққол етакчилигида ўтмоқда. Шу пайтгача ўтган барча баҳсларда "Учар голландлар" олтин медални ўзларини қилишмоқда.

Бироз аввал ниҳоясига етган аёллар ўртасида 1500 метрга югуриш баҳсида Ирен Вюст ғалаба қозониб, ўзи ва терма жамоасининг навбатдаги олтин медалига эгалик қилди. Япониялик Михо Такаги Япония терма жамоасига мусобақадаги илк кумуш медални олиб берган бўлса, бошқа бир голландиялик Маррит Леенстра кучли учликни якунлаб берди. Ҳаммадан ҳам аламли натижа Голландия терма жамоасининг бошқа бир вакили Лотте ван Беекга тегишли бўлди.

Конькида югуриш. Аёллар, 1500 метр

1. Ирен Вюст (Голландия) – 1.54,35
2. Михо Такаги (Япония) – 0,20
3. Маррит Леенстра (Голландия) – 0,91
4. Лотте Ван Беек (Голландия) – 0,92

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98