Бу йил Пхёнчхан Олимпиадасига янги киритилган йўналишлардан бири кёрлингнинг дабл-микст йўналиши бўлди. Ушбу йўналишда бугун икки ярим финал учрашувлари ўтказилди.

Уларнинг бирида россиялик Олимпиадачи атлетлар (РОА) ҳамда Швейцария терма жамоаси вакиллари баҳс олиб боришди. Швейцарияликларнинг устунлигида бошланган беллашув якунгача шундай давом этди ва россиялик кёрлингчилар бронза медали учун курашадиган бўлишди. Уларнинг бу йўлдаги рақиби иккинчи ярим финал жуфтлигида Канадага 4:8 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган Норвегия термаси бўлади.

Кёрлинг. Дабл-микс, 1/2 финал

РОА – Швейцария 5:7

Канада – Норвегия 8:4

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98