Ўзбекистонлик яккакураш жанг санъатлари устаси Мансур Толипов навбатдаги жангини ғалаба билан якунлади. Таиландда муай тай бўйича қирол кубоги учун кечган жаҳон чемпионатида бош совринни қўлга киритди.

- 6 феврал муай тай куни муносабати билан Таиландда қирол кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Рақибим тай жангчиси Тонтяк бўлди. Мен уни иккинчи раундда нокаутга учратдим. Энди кейинги жангим март ойида Чехия бўлади. Унга муносиб тайёргарлик кўриб, мухлисларимга яна битта ғалаба тақдим қилмоқчиман, - дейди спортчимиз инстаграмдаги uzsport_no1 саҳифасига.

Эслатиб ўтамиз, 2010 йилда муай тай билан шуғулланишни бошлаган спортчимиз асосан Таиландда машғуотлар олиб боради. У 2015 йилда профессионал муайтайчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида зафар қучган бўлса, 2016 йилнинг декабрь ойила бу муваффақиятни яна такрорлаб иккита чемпионлик камарига эга бўлган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98