Škoda ва қорабайир от ёхуд Баҳодир Жалолов Сурхондарё вилоятида қандай кутиб олинди? (фотогалерея)

  • 19 август, 2021, 19:05
  • 0
  • Бокс

Бугун 19 август куни Осиё, жаҳон, Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов Термиз шаҳридаги аэропортда кутиб олинди. Тантанали тарзда ташкил этилган тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, вилоят ва туман, шаҳарлардан ташриф буюрган спорт ихлосмандлари, фаол ёшлар, нуронийлар иштирок этди. Тадбирда Баҳодир Жалоловга вилоят ҳокими томонидан Škoda Kodiaq автомобили топширилди. 

Шундан сўнг, спортчимиз ўзининг уйи томон йўл олди. Олимпиадачимизни Сариосиё туманида туман ҳокими, фаол ёшлар, туманимизда ҳамда қўшни туманларда истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари муносиб тарзда қарши олинди.

Чемпионга туман ҳокими Абдисалом Хўжақулов томонидан тўн кийдирилиб, қорабайир оти совға қилинди.

Сариосиё тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!