Конте: кейинги мавсум “Интер”да ишлашимга кўзим етмаяпти

“Интер”клуби бош мураббийи Антонио Конте Европа Лигаси финалидан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди:

“Кейинги ҳафта жамоа раҳбарияти билан келажагим борасида суҳбатлашамиз. Кейинги мавсумда ҳам “Интер”да ишлашимга кўзим етмаяпти. Бу қарорни биргаликда қабул қиламиз. Улар менсиз давом этишлари ҳам мумкин.

На ўйинчиларимнинг, на ўзимнинг меҳнатларим ҳисобга олинмоқда, деб ўйламайман. Клуб бизга жуда кам эътибор қаратмоқда. Нафақат майдонда, балки унинг ташқарисида ҳам кўп ишлар қилиниши керак. Гранд клублар ўз футболчиларига кўпроқ эътибор қаратиши шарт”.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!