“Андижон” вилоят бўйлаб чипталар сотиладиган шахобчалар тармоғини йўлга қўймоқда

Ушбу амалиёт аксарият клублар учун энди-энди татбиқ этилаётгани сабаб айрим камчиликлар кузатилди.

Жумладан, кўп ҳолларда ишқибозлар ҳарид қилишни истаган клуб атрибутикалари сотиладиган дўконлар фақатгина ўйинлар вақтида фаолият кўрсатди, холос. Янги мавсумдан эътиборан ҳар бир клуб расмий дўкони ўйинлардан ташқари вақтларда ҳам мухлисларга хизмат кўрсатиши таъминланади. Қолаверса, стадионлардаги ўйинлар вақтида сотиладиган егулик ва ичимликлар нарҳи ҳам мақбул тарзда бўлиши назорат қилинади. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шунингдек, Суперлига учрашувлари учун чиқариладиган чипталар эндиликда фақат стадион кассасидагина эмас, сайёр кассалар орқали одам гавжум жойларда ҳам сотилиши йўлга қўйилади.

Бу борада “Андижон” клуби маркетинг бўлими ажойиб тажрибани йўлга қўймоқда. Клуб ташаббуси билан Андижон шаҳри ва вилояти бўйлаб камида 50 дона ўйинлар учун чипталар сотиладиган шахобчалар ўрнатиб чиқилади. Бу орқали ўйинга келиш ниятидаги мухлисларга ўз яшаш жойлари атрофида ҳам учрашув чипталарини ҳарид қилиш имконияти тақдим этилади. Бундай шахобчалар асосан одам гавжум жойларда, бозор атрофларида ўрнатилиши кўзда тутилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!