Алемани "Барса"ни тарк этмайдиган бўлди
Аввалроқ, "Барселона" спорт директори Матеу Алемани ёзда клубни тарк этишини эълон қилганди. Аммо испаниялик мутахассис ўз фикрини ўзгартирди, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо. У каталонияликлар сафида қоладиган бўлди.
Журналистнинг таъкидлашича, Алемани "Астон Вилла" билан оғзаки келишувга эришганди, лекин у ҳеч қандай шартномага қўл қўймаган. Шу боис, мазкур келишув бекор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, "Барса"дан Йорди Кройф кетаётганини маълум қилди. Унинг ўрнига клуб афсонаси Деко келиши кутилмоқда.
Фикрлар