Андрей Шипилов: Ўйин олдидан рақибни яхши ўрганган эдик
"Мавсумдаги илк уй учрашуви бўлгани сабаб бу ўйиннинг масъулияти ўзгача эди. Қолаверса, ушбу рақибимиз ҳам ўзига яраша кучли жамоа эди. Улар 1-турда анча яхши ўйин намойиш этиб, Олмалиқда рақибни ўз жарима майдончаси яқинида ўйнашга мажбур қила олган эди. Биз рақибни яхши ўрганган ҳолда, айнан мана шу жиҳат устида ишлаб, мазкур ўйинга ҳозирлик кўрган эдик.
“Бухоро” бугун ҳам ўйинни яхши бошлади. Бироқ 33-дақиқага келиб, биз рақибнинг нозик жиҳатини топа олдик ва рақиб дарвозасини ишғол эта олдик. Лекин бутун баҳс давомида майдонда анча шиддатли кураш кечганини таъкидлай оламан. Бугун ёмғирли ҳаво бўлишига қарамасдан стадионга ташриф буюрган ишқибозлардан ҳам миннатдормиз", - деб Шипиловнинг сўзларини келтириб ўтди ПФЛ расмий сайти.
Фикрлар