Ads
Мамлакатимизниг энг кучли икки теннисчиси - Сабина Шарипова "Катта дубулға" туркумига кирувчи энг нуфузли тўрт турнирдан дастлабкиси - Австралия очиқ чемпионатининг саралаш мусобақасида муваффақиятли иштирок этмоқда.

Дунёнинг кўплаб мамлакатларидан 96 нафар теннисчи асосий тўрга чиқиш учун курашаётган саралаш мусобақасида Сабина Шарипова биринчи даврада россиялик Вероника Кудерметовани мағлуб этган эди.

Иккинчи даврада ўзбекистонлик теннисчи учинчи рақамда сараланган Хитой Тайпейи вакиласи Кай-Чен Чанг билан рақобатлашди.

Учрашув ҳамюртимиз учун омадсиз бошланди. Биринчи сетда Сабина яхши ўйнаганига қарамай устунлик тажрибали рақибаси томонида бўлди. Чанг биринчи сетни 7:5 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.

Иккинчи сетда Сабина шундай шиддат билан ўйнадики, Чанг ҳамюртимиз урган тўпларни қайтаришга ожизлик - 6:1.

Ҳал қилувчи учинчи сет эса анча қизғин курашлар остида ўтди. Ўз имкониятини тўлиқ ишга солган Сабина Шарипова 7:5 ҳисобида зафар қучиб, икки соатдан ошиқ давом этган ўйинни ғалаба билан якунлади.

Саралашнинг учинчи босқичида Сабина Шарипова Россия вакиласи Наталья Вихлянцевага қарши кортга чиқади.

SPORTS.uz