Бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон МТЖ машғулотининг 15 дақиқаси ОАВ учун очиқ

Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. "Миллий" стадионда кечган баҳсда жамоалар бир мартадан дарвозани ишғол қилишди. Натижада беллашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.

Бугундан бош жамоамиз навбатдаги ўртоқлик ўйинига тайёргарликни бошлаб юборди. Шу боис Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун соат 17:00да "Жар" стадионида машғулотларни давом эттиради. Машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ учун очиқ.

Эслатиб ўтамиз, 11 сентябрь куни ҳамюртларимиз Тошкентда Эрон миллий терма жамоасини қабул қилишади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!