Бугун профессионал боксчимиз жанг қилади

  • 1 декабрь, 2016, 11:55
  • 0
  • Бокс
Россиянинг Барнаул шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс кечаси доирасида ўтказиладиган бешта жангда бирида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Иззат Иброҳимов рингга чиқади.
 
Иззат фаолиятидаги ўн биринчи жангини россиялик Леон Антонянга қарши ўтказадиган бўлди. Иззат Иброҳимович профессионал боксчислик фаолиятини 2015 йили бошлаган ва дастлабки учта учрашувдан иккитасида зафар қучган эди. Бироқ, кейинчалик у барча жангларда мағлубият аламини тотди.
 
Ҳамюртимиз бу галии рақиби Леон Антонян профессионал боксчилик фаолиятини уч ой аввал бошлаган ва биринчи жангида рақибини нокаутга учратган.
 
Бўлажак жангда Иззат Иброҳимовга мағлубиятлар исканжасидан қутилиб, ғалаба қозонишини тилаймиз.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!