Бутунжаҳон армия ўйинлари. Нигора Турсунқуловада ҳам кумуш

Хитойнинг Ухань шаҳрида VII Бутунжаҳон армия ўйинлари давом этмоқда.

-67 кг вазнда Нигора Турсунқулова финалда хитойлик Менгю Зангга қарши даянга чиқди. Афсуски финалда омад хитойлик спортчига кулиб боқди ва Нигора Турсунқулова кумуш медални қўлга киритди.

Олдинроқ Нигора чорак финалда италиялик Кристина Гаспани, ярим финалда россилик Анастасия Бакановани мағлуб этган эди.

Манба: Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!