Бутунжаҳон армия ўйинлари. Отабек Турғанбеков - бронза медали соҳиби!

Хитойнинг Ухань шаҳрида VII Бутунжаҳон армия ўйинлари давом этмоқда.

-54 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Отабек Турғанбеков мисрлик Муаз Азатни 24:19 ҳисобида мағлуб этди ва бронза медали соҳибига айланди!

Эслатиб ўтамиз, Турғанбеков дастлабки босқичда кореялик Парк Йонгчулни, нимчорак финалда кувайтлик Али Алмершадни мағлуб этганди. Чорак финалда эса бразилиялик Пауло Мелога имкониятни бой бериб қўйган ва бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолганди.

Манба: Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!