Григор Димитров кучини кўрсатди
Ads

Жорий йилги спорт мавсумининг энг юрик 4 мусобақасидан бири бўлган Австралия очиқ чемпионатида теннисчилар сараланмоқда.

Мусобақанинг биринчи даврасида болгариялик Григор Димитров ва сербиялик Янко Типсаревич ўзаро куч синашди. Ушбу ўйинда Григор 4:6, 6:3, 6:1, 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа Мельбурн шаҳрида ўтаётган "Australian Open" турнирида Димитров уругвайлик Пабло Куэвас билан куч синашадиган бўлди.