
Here We Go! Узоқ кутилган трансфер амалга ошди
"Барселона" Рафинья трансферини ҳал қилди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Маълум бўлишича, "кўк-анорранглилар" бразилиялик вингер трансфери учун 58 миллион евро тўлайди. Шунингдек, 10 миллион евро бонус ҳам мавжуд.
Каталонияликлар ушбу трансферни бугун расман эълон қилиши кутилмоқда. Ҳозирча унинг "кўк-анорранглилар" сафида қанча маош олиши аниқ эмас.
Фикрлар