I халқаро Тошкент ярим марафонида ғолиблар аниқланди
Пойтахтимизда I халқаро Тошкент ярим марафони ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Енгил атлетика федерацияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ташкиллаштирилган марафонда дунёнинг 28 давлатидан келган 1650 нафардан ортиқ профессионал ва ҳаваскор атлетлар 5 ва 21 километр масофага югурдилар.
5 км масофага ўтказилган пойгада самарқандлик Отабек Тошпўлатов ғолиб бўлди. Мазкур масофада ўтказилган пойгада минг нафардан зиёд иштирокчи ўз омадини синаб кўрди.
Мусобақанинг 21 километр масофага ўтган баҳсларда хитойлик Ли Янг, қиргизистонлик Адилет Киштабеков ва ҳамюртимиз Андрей Петров ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.
Қизлар ўртасида қиргизистонлик Дарья Маслова, ҳамюртларимиз Ситора Хамидова ҳамда Екатерина Тункузкова шохсупага кўтарилди.
Фикрлар