Жаҳон чемпионати: Билолбек кучли зарбалари билан россиялик рақибини довдиратиб қўйди

  • 24 ноябрь, 2016, 10:00
  • 0
  • Бокс
Санкт-Петербург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати чорак финалида ўзбек йигити Билолбек Мирзараҳимов россиялик Беслан Ҳамзаев билан куч синашди.
 
60 килограмм вазн тоифасида ўтказилган ушбу учрашув олдидан кўпчилик россиялик боксчининг ғалабасини тахмин қилганди. Бироқ, кучли зарба, мустаҳкам ҳимоя ва ажойиб тактик кўникмаларга эга бўлган Билолбек ҳар қандай рақибни енгиши мумкинлигини намойиш этди.
 
Боксчимиз ҳар бир раундда рақибидан устунлик қилди. Зарбалар ҳисобидаги устунлик ҳакамлар қайдномаларида ҳам акс этди ва натижада ўзбек йигити россиялик рақибини 5:0 ҳисобида доғда қолдирди.
 
Истеъдодли боксчимиз финалга чиқиш учун туркиялик Нажот Экинжи билан рақобатлашадиган бўлди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!