Кейн "Тоттенхэм"га талаб қўйгани ростми?

"Тоттенхэм" тўпурари Ҳарри Кейн Лондон клубида имкони борича узоқ вақт тўп суриш ниятида эканини маълум қилиб, жамоа раҳбариятига ҳеч қандай шарт қўймаганини айтди. 

- Мен бу клубда бахтиёрман ва узоқ йиллар тўп сурмоқчиман, - деди Ҳарри Кейн . - Биз ҳозир музокара олиб боряпмиз ва матбуот ёзаётганидек мен раҳбариятга талаб қўйганим йўқ. Тез орада янги келишувга эришамиз ва мен бу ёрдаузоқ вақт ўйнаш имконига эга бўламан. 

Ҳарри Кейннинг амалдаги шартномаси 2020 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. 

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!