
Кутилмаган муаммо: “Реал” энг зўр ўйинчисини йўқотди
“Реал”нинг кейинги йиллардаги асосий тўпурарига айланган Винисиус Жуниор йил охиригача жамоасига ёрдам бера олмайди.
Испания чемпионати доирасида “Леганес”га қарши ўтказилган учрашувдан кейин футболчининг чап оёғида оғриқ юзага келган.
Ўтказилган текширувлар натижасида 24 ёшли бразилиялик легионернинг сон мушакларида жароҳат борлигини аниқланди ва шифокор мутахассислар футболчи йил охиригача даволаниши лозим, деган хулоса берди. Бу ҳақда “Реал” матбуот хизмати расман маълумот тарқатди.
Винисиус Жуниор жорий мавсумда барча турнирларда 18 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 12 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига саккизта голли пас узатган.
Фикрлар