Маррейнинг қўли "боғланди"

 

Жаҳоннинг биринчи рақамли теннисчиси Энди Маррей фаолиятини охиригача Лондондаги турнирда узлуксиз қатнашиш мажбуриятини бўйнига олди.

Лаун-теннис уюшмаси британиялик теннисчи билан Уимблдон чемпионатидан олдин ўтказиладиган халқаро турнирда мунтазам қатнашиш бўйича кўпмиллионлик шартнома имзолашга эришди. Энди Маррей ҳар йили бу мусобақада қатнашгани учун 700 минг фунт оладиган бўлди.

Мутахассислар Энди Маррей бу шартномани Британия теннисчини қўллаб-қувватлаш учун амалга оширганини айтишмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!